1-мавсум · 10 қисм

Мавсум режаси

Ҳар бир қисм битта саволга жавоб беради ва битта кенг тарқалган мифни бузади. Охирги қисм мавсумнинг катта саволига жавоб беради: AI ўйлайдими?

  1. 01Чиқди11-октябрь, 2026Сунъий интеллект нима? ChatGPT қандай ишлайди?Миф: ChatGPT жавобни қаердандир тайёр ҳолда топиб беради.
  2. 02Чиқди21-октябрь, 2026Машҳур AI моделлар: қайси бири энг зўр?Миф: Сунъий интеллект дегани бу ChatGPT.
  3. 03Тез орадаAI моделлари қандай яратилади?Миф: AIʼнинг жавобларини дастурчилар қаторма-қатор код ёзиб тайёрлаб қўяди.
  4. 04РежадаAI билан тўғри гаплашишМиф: AIʼдан яхши жавоб олиш учун махсус сеҳрли сўзлар керак. Ёки у фақат инглиз тилини яхши тушунади.
  5. 05РежадаНега AI ишонч билан хато гапиради?Миф: Компьютер хато қилмайди. AI билмаса, «билмайман» дейди.
  6. 06РежадаAI сизни эслаб қоладими?Миф: AI ҳар бир суҳбатдан ўрганади ва кундан кунга ақлли бўлиб боради.
  7. 07РежадаКўзингизга ишонманг: deepfakeМиф: Сохта видео ёки овозни мен дарҳол билиб оламан.
  8. 08РежадаAI агентларМиф: AI ўз хоҳиши билан иш қилади ва уни ҳеч ким бошқармайди.
  9. 09РежадаAI ишингизни оладими?Миф: AI ҳаммани ишсиз қолдиради. Ёки аксинча: менинг ишимга таъсири йўқ.
  10. 10РежадаAI ўйлайдими?Миф: AI шунчаки автоматик тўлдириш. Ёки аксинча: у аллақачон худди одамдек ўйлайди ва ҳис қилади.

2-мавсум: «AIʼнинг ичида»

Биринчи мавсумда AI нима қила олишини кўрамиз. Иккинчи мавсумда унинг ичига кирамиз: қандай қилиб сўзлар рақамга айланади, расм шовқиндан қандай чизилади ва нега AI шунчалик кўп электр сарфлайди.

  1. Эмбеддинг: сўзлар рақамга қандай айланади
  2. GPTʼдаги «Т»: Transformer ва диққат механизми
  3. Диффузия: AI расмни шовқиндан қандай чизади
  4. Нега AI доим хушмуомала?
  5. Токенлар: нега AI ҳарфларни санашда адашарди
  6. RAG: ўз ҳужжатларингиз билан ишлайдиган AI
  7. Очиқ моделни ўз компьютерингизда ишга тушириш
  8. AI қанча электр ва сув сарфлайди
  9. Нега айнан GPU ва Nvidia?
  10. Ўзбек тили ва AI: нега маълумот кам ва қандай ёрдам бериш мумкин

Режа ўзгариши мумкин. Қайси мавзуни биринчи кўришни хоҳлайсиз? Видеолар остидаги изоҳларда ёзинг.