5-қисм · 1-мавсумРежада
Нега AI ишонч билан хато гапиради?
AI мавжуд бўлмаган китобнинг муаллифини ҳам, мазмунини ҳам айтиб берди.
МифКомпьютер хато қилмайди. AI билмаса, «билмайман» дейди.
ҲақиқатAI тўғри гапиришга эмас, ишонарли гапиришга ўрганган. Билмаса ҳам, кўпинча тахмин қилади.
Абдурашид AIʼдан умуман мавжуд бўлмаган китоб ҳақида сўради. Жавобда муаллиф ҳам, мазмун ҳам бор эди. Фақат китобнинг ўзи йўқ.
Бундай жавоблар чиройли, силлиқ ва ишончли эшитилади. "Балки" ёки "аниқ билмайман" деган сўзлар ҳар доим ҳам бўлмайди. Шунинг учун хатони пайқаш қийин. Бу ҳодисани галлюцинация дейишади.
Қисмда шу саволларга жавоб бор:
- AI жавобни билмаса, нега тўхтамайди?
- Имтиҳондаги талабанинг бунга қандай алоқаси бор?
- AI қайси мавзуларда кўпроқ адашади?
- Интернетдан қидириш муаммони бутунлай ҳал қиладими?
- Муҳим жавобни текширишнинг қайси тўрт оддий усули бор?
Битта оддий гап ҳам бор: уни сўровингизга қўшсангиз, кўп ҳолларда ёрдам беради.