4-қисм · 1-мавсумРежада

AI билан тўғри гаплашиш

Бир хил савол, бир хил AI, лекин жавоблар ер билан осмонча фарқ қилади.

Бу қисм ҳозир тайёрланмоқда. Чиққанини биринчи бўлиб кўриш учун кузатиб боринг:

МифAIʼдан яхши жавоб олиш учун махсус сеҳрли сўзлар керак. Ёки у фақат инглиз тилини яхши тушунади.

ҲақиқатСеҳр сўзда эмас, аниқликда. AIʼга савол эмас, топшириқ беринг. Бугунги моделлар ўзбек тилини ҳам анча яхши тушунади.

AIʼни жуда ақлли, лекин сизни умуман танимайдиган янги ходим деб тасаввур қилинг. У кимлигингизни ҳам, мақсадингизни ҳам билмайди. Унга қандай тушунтирсангиз, шундай иш оласиз.

Бу қисмда битта оддий вазифани икки хил сўраймиз: Тошкентда кичик нон дўкони очиш учун бизнес режа. Аввал кўпчилик ёзганидек қисқа, кейин батафсил. Икки натижа орасидаги фарқни ўзингиз кўрасиз.

Қисмда шу саволларга жавоб бор:

  • Яхши сўров қайси тўрт қисмдан иборат?
  • AIʼга керакли услубни қандай тез ўргатиш мумкин?
  • Биринчи жавоб ёқмаса, нима қилиш керак?
  • Ўзбекча сўраган яхшими ёки инглизча?
  • Расм ва видео учун ҳам шу қоидалар ишлайдими?