10-қисм · 1-мавсумРежада
AI ўйлайдими?
Сунъий интеллект ўйлайдими? Унинг онги борми?
МифAI шунчаки автоматик тўлдириш. Ёки аксинча: у аллақачон худди одамдек ўйлайди ва ҳис қилади.
ҲақиқатҲақиқат иккаласининг ўртасида. AI одам ҳам эмас, оддий калкулятор ҳам эмас: у янги турдаги восита.
Биринчи мавсум финали энг катта саволга бағишланган. AI ҳақида икки хил миф бор. Бири уни оддий автоматик тўлдириш дейди. Иккинчиси у аллақачон одамдек ўйлайди ва ҳис қилади дейди. Ҳақиқат қаерда?
Қисмда шу саволларга жавоб бор:
- Фикрлайдиган моделлар жавоб беришдан олдин аслида нима қилади?
- Олимпиада масаласини ечадиган AI нега оддий саволда кулгили хато қилади?
- AIʼнинг "мен хурсандман" дейиши нимани англатади?
- Бугунги AIʼда онг борми?
- AGI нима ва у қачон келади?
Охирида иккинчи мавсумда нималар кутаётгани айтилади. Қайси мавзу биринчи бўлишини эса томошабинлар танлайди.